Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бошқа манбалардан ҳукм топишга уриниш шаръан ҳаромдир. Чунки у Оллоҳ нозил қилган Китобу Суннатдан бошқа нарсадан ҳукм олишдир.

 

Қуръон ва Суннат араб тилида Оллоҳ томонидан ваҳй йўли билан юборилган. Бу ваҳй лафзан ва маънан Қуръон ёки Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзлари билан ифодаланган ҳадислар ҳолида маънан Оллоҳ томонидан бўлиши мумкин. Иккаласи, яъни Қуръон ҳам, ҳадис ҳам арабча сўз бўлиб, уни Расулуллоҳ с.а.в. айтганлар. Улар арабча сўзлар бўлгани учун фақат луғавий маънога эга. مترفون - дабдабали ҳаёт кечирувчи калимаси каби. Ёки луғавий маъноси унутилиб, фақат шаръий маъносигина қолган бўлиши мумкин. غائط - нажосат калимаси каби. Ёки луғавий ва шаръий маъноларга эга бўлиши мумкин. طهر - поклик ва таҳоратли бўлиш калимаси каби. Шаръий нусусларни тушуниш ва ундан Оллоҳнинг ҳукмларини билиш учун ўз-ўзидан тил соҳасини ва шаръий маърифатни пухта ўрганиш зарур. Шунинг учун ижтиҳоддаги шартларнинг барчаси тилга ва шариатга оид маърифатни тўлиқ билишга асосланади. Исломнинг илк даврида, ҳатто иккинчи аср охирларига қадар ҳам мусулмонлар шаръий нусусларни тушуниш учун луғавий жиҳатдан ҳам, шаръий жиҳатдан ҳам муайян қоидаларга муҳтож бўлмаганлар. Бунга сабаб уларнинг Расулуллоҳ с.а.в. яшаган даврларига яқинликлари, ҳаётда бутун эътиборларини динга қаратганлари, тилларининг софлиги ва бузилмаганлиги эди. Шунинг учун у пайтда ижтиҳоднинг шартларига ҳеч қандай зарурат бўлмаган. Ижтиҳод ҳаммага маълум иш эди. Минглаб мужтаҳидлар мавжуд эди. Саҳобаларнинг барчаси, ҳокимлар, волийлар, қозиларнинг аксарияти мужтаҳид эди, лекин вақт ўтиши билан араб тили бузилди, уни ўрганиш учун муайян қоидалар ишлаб чиқилди, одамлар дунё билан банд бўлиб, дин илмини ўрганиш учун вақт сарф қиладиган кишилар камайиб кетди, ҳадислар орасида Расулуллоҳ с.а.в.нинг тилларидан айтилган қалбаки сўзлар пайдо бўлди, носих ва мансухлар учун қоидалар белгиланди, ҳадисларнинг саҳиҳ ёки заифлигини билиш учун ва оят ёки ҳадислардан ҳукмларни қандай татбиқ этишни билиш учун муайян қоидалар ишлаб чиқилди. Шу сабабли мужтаҳидларнинг сони камайиб, муайян қоидалар асосида ижтиҳод қиладиган бўлди. Бир мужтаҳид бошқа бир мужтаҳиднинг қоидаларидан бошқача қоидалар билан истинбот қиладиган бўлди. Бу қоидалар ё матнлардан ҳукмларни ишлаб чиқиш натижасида ижтиҳодда бир йўлдан бориш учун танланган усулдан пайдо бўлган, ё мужтаҳид ўзи муайян қоидалар асосида келтириб чиқарган, натижада шаръий нусусларни тушуниш учун муайян усулда ҳамда шаръий ҳукмни шаръий нусусдан олишда ижтиҳод қиладиган мужтаҳид пайдо бўлди. Баъзи мужтаҳидлар ижтиҳод йўлида бошқа бир шахсга тақлид қила бошлади. Бироқ ҳукмларда унга эргашмадилар, балки шу шахснинг ижтиҳоддаги йўлидан бориб, ҳукмларни ўзлари истинбот қилдилар. Шаръий билимлардан озгина хабардор баъзи мусулмонлар ҳам ўзлари дуч келган муайян масалалардаги шаръий ҳукмлар ҳақида ўз мулоҳазаларини излай бошладилар. Шунинг учун

 

145-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260